<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><title>Худо Бизлар Томонда</title>
<lyrics>[V1]
 Омон, омон, омонда
 Шодлик бўлди жаҳонда.
 Ким бизларга бас келар
 // Худо бизлар томонда. //

[V2]
 Қўрқма бўлса гар тўфон
 Хужум қилса гар ёмон
 Фақат Раббимга ишон
 // Худо бизлар томонда //

[V3]
 Тиз чўкмагин шайтонга
 У ишлатган ёлғонга
 Ўт кетса гар жаҳонга
 // Худо бизлар томонда //

[V4]
 Қолмагин оғир кунга
 Айланмасин кун тунга
 Юкингни топшир Унга
 // Худо бизлар томонда //

[V5]
 Кўксингни тешмайди ўқ
 Куйдирмас оёғинг чўғ
 Ваъдасига шубҳа йўқ
 // Худо бизлар томонда //

[V6]
 Содиқ вафодор Ўзи
 Тирикдир ҳар бир сўзи
 Сену мендадир кўзи
 // Худо бизлар томонда //

[V7]
 Раббим деб бош урсанг бас
 Нажот топар ҳар бир кас
 Ишон дўстим ҳар нафас
 // Худо бизлар томонда //</lyrics>
<author>Равшан Ҳизиров, Улуғбек Абдуҳалимов</author>
<aka>Омон, Омон, Омонда (анъанавий)</aka>
</song>